Бокс. Бугун Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилади. Байроқдоримиз ҳам аниқ!
Бугун, 24 октябрь куни Сербияда жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.
Очилиш маросимида ҳар бир мамлакат терма жамоаси вакиллари ўз юртлари байроғини кўтариб чиқишади. Ўзбекистон терма жамоасида ушбу шарафли вазифа энг оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажоновга ишониб топширилди. Шунингдек, қуръа ташлаш маросими ҳам ўтказилади.
Очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади. Унга жаҳон бокси оламидаги юлдузлар, ҳусусан Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам AIBA томонидан меҳмон сифатида таклиф этилган.
Фикрлар