Бокс. Бугун рингга кўтариладиган жуфтликлар билан танишинг
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун иккинчи кун баҳслари ўтказилади. Ушбу кун дастурида икки нафар вакилимиз рингга кўтарилиши белгиланган.
Дастлаб -57 кг вазн тоифасида Дилшод Абдулмуродов ироқлик Муҳаммед Макассесга қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс тахминан 16:45 да бошланади. Иккинчи боксчимизнинг чиқиши куннинг энг сўнгги дастурига тўғри келмоқда. Унда -91 кг вазн тоифасида Жавоҳир Тоғаймуродов тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши жанг қилади. Беллашув вақти тахминан 18:30 га тўғри келади.
Фикрлар