Бокс. Бугун рингга кўтарилган спортчиларимиз рақибларига умуман имконият қолдирмади! (барча натижалар)
Пойтахтимиз бокс бўйича 22 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Бугун учинчи кун беллашувлари ўз якунига етди. 24 январь санасида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Қувонарлиси, юртдошларимизнинг барчаси рақибларини мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади.
-48 кг: Асилбек Жалилов – Қаюм Ариффин (Малайзия)
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов – Ҳайкал Муҳаммад (Малайзия)
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров – Имдад Муҳаммад (Малайзия)
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев – Данияр Омарбек ули (Қирғистон)
-50 кг: Сабина Бобокулова – Руҳафзо Ҳақназарова (Тожикистон)
-52 кг: Феруза Казакова – Мунгунсаран Балсан (Мўғулистон)
Фикрлар