Бокс: Феруза Казакова Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритди

  • 29 январь, 2022, 13:56
  • 0
  • Бокс

Тошкентда ташкил этилаётган 22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари қизғин тарзда бўлиб ўтмоқда. Ҳозирга қадар икки вакиламиз олтин медални қўлга киритди. Бугунги кун дастуридан ўрин олган учинчи финалчимиз -52 кг вазн тоифасидаги Феруза Казакова анчагина жиддий рақиб саналувчи Япония вакиласи Ринка Киношитага қарши баҳс юритди. 

1-раундданоқ Казакова фаол тарзда 1-рақамли бўлиб ҳаракат қила бошлади. Япониялик боксчи эса, қарши ҳужумларда хавфлироқ кўринди. Бироқ, барибир аниқроқ ҳаракат қилган вакиламиз дастлабки раундни ўз фойдасига ҳал қилди. 

Иккинчи раундда ҳам устунлик Казакова тарафида бўлди ва бу раундни ҳам тўлиқ тарзда ўз фойдасига ҳал қилди. 3-раунд ҳам юқоридагилар каби сценарий остида кечди ва якунда юртдошимиз ҳақли тарзда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!