Бокс. Ҳакамлар бир овоздан Абдумалик Халаковни Ўзбекистон чемпиони деб эълон қилишди

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

Бундан бироз аввал -60 кг вазн тоифасида Тошкент вилоятининг икки вакили - Абдумалик Халаков ва Сардор Музаффаровлар ўзаро рингга кўтарилишди. Жанг Абдумалик Халаковнинг 5:0 ҳисобидаги мутлақ ғалабаси билан якунланди ва у Ўзбекистон чемпиони бўлди.