Бокс. Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик боксчи биринчи жангини ғалаба билан бошлади

Бугундан пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" кўп тармоқли спорт мажмуасида дунёнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари чемпионлик учун муросасиз баҳсларга киришади.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақани ҳамюртларимиздан -60 кг вазн тоифасидаги Мужибилло Турсунов бошлаб беради. Юртдошимиз тахминан 19:30 дан сўнг бошланадиган жангда ҳиндистонлик Вариндер Синҳга қарши рингга кўтарилади.

Айни пайтда боксчилар чиқиб келмоқда. Мужибилло Турсунов кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.

Биринчи раунд бошланди.

Илк сонияларни вакилимиз рақибини ўрганиш билан бошлади. Мужибилло иккилик зарбалари беришга киришди. Ҳиндистонлик боксчи ҳамюртимизни кутиб олмоқда. Вариндер Синҳ анча кучли зарбаларни ўтказиб юборяпти. Аммо орада у ҳам қарши зарбаларни йўллашга уринмоқда. Турсунов икки бор яккалик зарбаларини беришни уддалади.

Биринчи раунд якунланди. Ҳакамлар 1:4 ҳисобида вакилимизнинг устунлигини қайд этди.

photo_2023-05-01_18-07-48

Иккинчи раунд бошланди.

Раунд анча кескин бошланди. Икки боксчи ҳам кетма-кет зарбалар бермоқда. Мужибилло рақибнинг зарбаларини ўтказиб юбормасликка уринмоқда. Шу билан бирга ўзи ҳам жебларни ҳиндистонлик боксчига ўтказмоқда. Турсунов рақибнинг қорни ва юз қисмига кўплаб зарбалар берди. Учлик зарбалари берди ҳамюртимиз. Бу раунд тўлалигича Мужибиллонинг устунлигида ўтди, дейиш мумкин.

Иккинчи раунд якунланди. Ҳакамлар 0:5 ҳисобида вакилимизнинг устунлигини қайд этди.

Учинчи раунд бошланди.

Икки раундни фойдасига ҳал этган вакилимиз рақибни нокаут қилишга уринмоқда. Мужибилло яккалик зарбаларини йўллади. Рақиб ҳимояланмоқда. Шу ўринда ҳамюртимиз ҳам зарбалар ўтказиб юбормоқда. Яна бир яккалик зарбаси аниқ тегди Мужибиллонинг.

Учинчи раунд якунланди. Ҳакамлар 0:5 ҳисобида вакилимизнинг устунлигини қайд этди. Якуний ҳисоб ҳам 0:5. Вакилимиз кейинги босқичда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтийор Бобойиб
01/05/2023 19:59
Кайси каналдан курамиз