Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов делегациямизга 17-олтин медални олиб келди
Ads

-56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзахалилов олтин медаль учун жангда Шимолий кореялик Жо Хё Нам билан куч синашди.

Иккинчи раундда кореялик чарм қўлқоп устаси жароҳат олди ва ўша вақтга қадар бўлган жангни очколар ҳисоби бўйича вакилимиз ғалаба қозонди.

Шу тариқа 23 ёшли боксчимиз делегациямиз ҳисобига 17-олтин медални қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин Жасурбек Латипов ҳам олтин медалга эга чиққан эди.