Бокс: Нодиржон Мирзаҳмедов “Губернатор кубоги” финалига йўл олди

  • 23 апрель, 2021, 18:20
  • 1
  • Бокс

Санкт-Петербург шаҳрида “Губернатор кубоги” турнирининг ярим финал баҳслари старт олди. Маълумки, бугун 6 нафар боксчимиз финал босқичига чиқиш учун рингга кўтарилади.  -49 кгда юртдошимиз Нодиржон Мирзаҳмедов биринчи бўлиб рингга кўтарилди. У мазкур босқичда  россиялик Эдмонд Худоянга қарши жанг қилди. 

Барча раундаларда фаол ҳаракат қилган ва аниқлик борасида ҳам рақибидан устунликка эришган юртдошимиз ҳақли равишда финалга йўл олди. Энди, у финал жангида россиялик Игорь Царегородцев қарши рингга кўтарилади. Ушбу ғалаба билан боксчимизни муборакбод этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
23/04/2021 22:59
МАЛАДЕС.