Бокс оламидаги шоумен Райан Гарсия Олимпиада чемпиони билан жанг қилади

  • 9 октябрь, 2020, 09:34
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасидаги вақтинчалик WBC камари учун Райан Гарсия ва Люк Кемпбелл ўртасидаги жанг тасдиқланди. Уларнинг ушбу муваққат камар учун тўқнашуви 5 декабрда бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. Манзил эса тез кунларда эълон қилинади. Мазкур баҳс ғолиби ҳозирда Девин Хэйнига тегишли WBC жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланади.

Гарсия

22 ёшли Райан Гарсия (20-0 , 17 КО) ўзининг охирги жангида Франсиско Фонсекани ( 25-3, 19 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди. 32 ёшли Лондон Олимпиадаси чемпиони Люк Кемпбелл (20-3, 16КО) эса, сўнгги марта WBC жаҳон чемпионлик камари учун украиналик Василий Ломаченко қарши жангда очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!