Бокс. Осиё чемпионати олдидан 12 апрель куни матбуот анжумани ташкил этилади

  • 10 апрель, 2019, 14:17
  • 0
  • Бокс

Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этадилар. Шу муносабат билан, 12 апрель куни пойтахтимизда катта матбуот анжумани ташкил этилади. Унда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, мураббийлар ва Осиё чемпионатида иштирок этадиган боксчиларимиз қатнашадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу муносабат билан, ушбу матбуот анжуманига юртимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимларини таклиф этилади. Журналистлар анжуман давомида Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятига, мураббийлар ва Осиё чемпионатида иштирок этадиган бокчиларимизга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Анжуман 12 апрель куни соат 18:00 да “ОRIENT FINANS BANK” мажлислар залида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Осиё кўчаси 5 уй (Мўлжал: Новомосковский).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!