Бокс. Осиё чемпионати якунига етди. Умумжамоа ҳисобида нечанчимиз?

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Даставвал, 13 март куни ўсмирлар ўртасида ҳамюртимиз 11 олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза билан жами 23 медалга эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. 14 март куни бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги финалларда ҳам боксчиларимиз 9 та олтин, 10 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан барча давлар вакилларини ортда қолдирган ҳолда бу ёш тоифасида ҳам етакчи бўлди. Шу тариқа, мусобақада 49 нафар боксчи билан иштирок этган Ўзбекистон делегацияси якунда 46 та медаль қўлга киритди.

Барча ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Ўсмирлар

Ўғил болалар

Олтин медаль:
-48 кг: Илҳомжон Эргашев
-50 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Жафарбек Шаҳбозов
-75 кг: Темурбек Абдувоҳидов
-80 кг: Раҳмонжон Қодиров
+ 80 кг: Озодбек Алиев

Кумуш медаль:
-52 кг: Суннатилла Ўктамалиев
-54 кг: Мироншоҳ Норқосимов
-57 кг: Фарруҳ Тўлаганов
-60 кг: Мирзакамрон Юнусов
-63 кг: Ҳожиакбар Қудратов

Бронза медаль:
-66 кг: Сардор Дилолов


Қизлар

Олтин медаль:
-46 кг: Жасмин Тоҳирова
-48 кг: Зилолахон Юсупова
-54 кг: Узукжамол Юнусова
-70 кг: Ойша Тоирова
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова

Кумуш медаль:
-52 кг: Раҳима Бекниязова

Бронза медаль:
-50 кг: Ҳилолахон Машрабова
-63 кг: Руҳшона Шакарова
-66 кг: Фарида Зарипова
-75 кг: Санобар Бозорбоева
-80 кг: Руҳшона Парпиева

 

Ёшлар

Ўғил болалар

Олтин:

-51 кг: Хўжаназар Нортожиев
-54 кг: Абдували Бўрибоев
-57 кг: Бахтиёр Асадов
-67 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-75 кг: Раҳматулло Бойматов
-80 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
-92 кг: Айназар Кенесбаев.

Кумуш:

-63.5 кг: Жавоҳир Умматалиев
-71 кг: Алишер Аюбов
-86 кг: Жамолиддин Қозоқов

Бронза:

-48 кг: Миралижон Мавлонов
-60 кг: Суҳроб Аминов

Қизлар

Олтин:
-70 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Саҳобат Ҳусанова

Кумуш:
-48 кг: Саидахон Раҳмонова
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова
-52 кг: Мунаввар Фозилова
-54 кг: Раъно Муратбаева
-60 кг: Мухлиса Тохирова
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева

Бронза:
-57 кг: Руҳшона Ўктамова
-66 кг: Феруза Алижонова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
15/03/2022 12:39
Ёшлар уртасида хам, усмирлар уртасида хам Узбекистон ягона пешкадам!
Уммий медаллар сони буйича:
1.Узбекистон 20олтин, 16кумуш, 10бронза;
2. Хиндистон 15олтин, 11кумуш, 18бронза;
3.Козокистон 13олтин, 14кумуш, 17бронза