Бокс. Россиядаги ЖЧ Токио олимпиадасига йўлланма бермайдиган бўлди

Халқаро Олимпия Қўмитаси жорий йилнинг сентябрь ойида ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларини "Токио-2020 олимпиадаси саралаши" деган номдан мосуво этди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ХОҚ боксни олимпиада дастурида сақлаб қолишни тавсия этгани борасида хабар берган эдик. Шу билан бирга АИБАни ХОҚдаги аъзолигини тўхтатиш ҳам таклиф этилди. Бу борадаги якуний қарор ташкилотнинг 24-26 июнь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтадиган сессиясида муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, бокс бўйича Жаҳон чемпионати 7-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург ва Улан-Удэ шаҳарларида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!