Боксчи қизларимиз 11 та медални қўлга киритди!

 14-22 январ кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида бўлиб ўтган, халқаро "13 Миллатлар кубоги" баҳслари якунланди.

Мусобақанинг финал қисмидан ўрин олган жангларга кўра, вакилларимиз 4 та олтин 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди. Элшод Расулов бошчилигидаги аёллар терма жамоамизнинг барчаси ушбу турнирда ўз ҳисобига медал ёздириб қўя олдилар.

Совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин:

-50 кг Феруза Казакова

-52 кг Азиза Якубова

-57 кг Ситора Турдибекова

-75 кг Азиза Зокирова

Кумуш:

-48 кг Саида Раҳмонова

-60 кг Райҳона Қодирова

-66 кг Навбаҳор Ҳамидова

Бронза:

-54 кг Хушавақтова Мухлиса

-63 кг Моҳинабону Абдуллаева

-70 кг Ҳадичабону Абдуллаева

-81 кг Олтиной Сотимбоева 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!