Боксчи йигитларимиз Қирғизистондаги мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди, қизларимизда ҳам медаллар шодаси!

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. 

Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитойдан 130 нафардан ортиқ боксчи иштирок этди. 

Баҳсларда қатнашган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди: 

Олтин: 

-48 кг: Асилбек Жалилов

-63.5 кг: Лазизбек Фаттоев

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев

-92 кг: Диёрбек Ўролов

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-57 кг: Самандар Холмуродов

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев

-51 кг: Абдумажид Маннопов

Бронза: 

-71 кг: Камронбек Турғунбоев

-63,5 кг: Ғофуржон Тоҳиров

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

Қизларимиз сафида эса совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди: 

Олтин:

-48 кг: Маржона Савриева

-52 кг: Феруза Казакова

-54 кг: Нигина Ўткамова

-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Кумуш:

-48 кг: Фарзона Фозилова

-54 кг: Нозимахон Бултурова

-57 кг: Рашида Тагирова

-63 кг: Зиёда Ярашева

Бронза: 

-66 кг: Хадичабону Абдуллаева.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!