Боксчи йигитларимиз Қирғизистондаги халқаро мусобақада биринчи бўлишди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди. Унда Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитойдан 130 нафардан ортиқ боксчи иштирок этди.

Турнирда асосан ёшлар жамоаси вакиллари билан қатнашган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Шубҳасиз, бундай натижа билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз шоҳсупага кўтарилган:

Олтин:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-67 кг: Лазизбек Фаттоев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-92 кг: Диёрбек Ўролов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:
-57 кг: Самандар Холмуродов
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-51 кг: Абдумажид Маннопов

Бронза:
-71 кг: Камронбек Турғунбоев
-63,5 кг: Ғофуржон Тоҳиров
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

Шунингдек, қизларимиз 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин:
-48 кг: Маржона Савриева
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Кумуш:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-54 кг: Нозимахон Бултурова
-57 кг: Рашида Тагирова
-63 кг: Зиёда Ярашева

Бронза:
-66 кг: Хадичабону Абдуллаева.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!