Боксчиларимиз Осиё чемпионатида беллашмоқда
Ads

Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 9 вазн тоифасидаги баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бугун вазни 48 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари баҳсида Фотимахон Турсунбоева мўғилистонлик Жаргалан Очирбат билан рақобатлашса, Райхона Қодирова 60 килограммда мезбон боксчиси Ти Дуен билан беллашади.

Sports.uz