Боксчиларимиз Қирғизистондаги турнирда иштирок этишади
24-29 май кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этилади.
Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.
Терма жамоамиз қуйидаги таркибда мусобақада қатнашади:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Абдумажид Маннопов
-57 кг: Самандар Холмуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-63,5 кг: Ғофуржон Тоҳиров
-67 кг: Лазизбек Фаттоев
-71 кг: Камронбек Турғунбоев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Диёрбек Ўролов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Мураббийлар: Акмал Ҳасанов, Равкат Эралиев, Лазизбек Зокиров.
Ҳамюртимиз Ҳамид Турсунов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар