Боксчиларимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада иштирок этишмоқда

Шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича жамоат ва давлат арбоби, армия генерали Сагадат Нурмагамбетов хотирасига бағишланган XXIII халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎБФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Мўғулистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистондан боксчилар иштирок этишмоқда.

Турнирда юртимиз шарафини Мансуржон Исматуллаев (-52 кг), Фозилжон Абдумурадов ( -52 кг), Ойбек Жўраев (-56 кг), Жаҳонгир Расулов (-64 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг), Асадбек Шодибоев (-69 кг), Темурхон Собиров (-75 кг), Одилжон Аслонов (-81 кг), Шуҳрат Абдуллаев (-81 кг), Жамшид Абдуллаев (-91 кг) каби боксчиларимиз ҳимоя қилишмоқда.

Йигитларимиз турнирда мураббийлар Илёс Раҳимжонов, Асқар Султонов ва Қўлдошбой Тожибоев қўл остида иштирок этишмоқда. Аҳмад Фозилов эса ҳакам сифатида турнирда фаолият олиб бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!