Боксчиларимиз рақибларини қандай ҳисоб билан енгди? Кундузги натижалар

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатининг саралаш босқич жанглари бугун ўз ниҳоясига етади.

Кундузги дастур доирасида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. 81 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бектемир Мелиқўзиев Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатдаги ғалабали сериясини давом эттирди. Эронлик Амин Зядига қарши рингга кўтарилган ҳамюртимиз рақибини биринчи ранддаёқ осонлик билан мағлуб этди.

69 кг вазн тоифасида қитъамиздаги тенгсиз боксчи ҳисобланган Шахрам Ғиёсов иорданиялик Зияд Эашашга қарши жанг олиб борди.Ҳамюртимизнинг тўлиқ устунлигида ўтган баҳс Шахрам Ғиёсов ишончли ғалабаси билан якунланди.

Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси 60 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов филиппинлик Жеймс Палистега ҳеч қандай инконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.

Қуйида кундузги дастурдан ўрин олган 20 та жангнинг тўлиқ натижалари билан танишишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!