Боксчиларимизнинг ғалабасини Турсуной Раҳимова бошлаб берди

Токио-2020 Олимпиадасининг иккинчи кун дастурида бокс баҳсларига ҳам старт берилди. Куннинг биринчи жанги ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова иштирокида кечди.

-51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган вакилимиз польшалик Сандра Драбикка қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда чиройли жанг ўтказган Раҳимова рақибаси устидан иродали ғалабага эришди.

Шу тариқа ҳамюртимиз Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк боксчи сифатида тарихга кирмоқда. Унинг кейинги босқичдаги рақибаси туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
25/07/2021 12:25
Муҳими Боксдаги ғалабалар ҳам бошланди. Энди буёғи давомли бўлаверсин. Олға ватан шаъни учун олға фақат ғалаба омадлар тилаймиз сизларга.
ANNAQULOV G'ULOM
25/07/2021 09:39
Olimpiadaning bayroq bilan chiqich qismi yaxshi boshlanmadi menimcha.

omadsizliklar shundan bo`lsa kerak, bu narsa ko`pchilik sportchilarga ta`sir qilgan shekilli.
Lekin bu bahona bo`lolmaydi. CHUNKI VATAN SHA`NI BU BIRINCHI MASALA !!!!!