Боксимиз юлдузлари Тошкентда кутиб олинди (Фото)

CHERY AUTO

Яхши биласиз, 3 апрель куни Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Жанг оқшоми доирасида Ўзбекистоннинг кўзга кўринган боксчилари проф боксда навбатдаги жангларини ўтказишади. Кечанинг марказий жангида икки йўналишда жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев япониялик Рёсуке Ивасага қарши жанг қилади.

28 мартга ўтар кечаси соат 01:55 да бир қатор боксчиларимиз, жумладан Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, мураббий Тўлқин Қиличев, боксчиларимизнинг проф рингдаги мураббийи Жоэль Диаз ва бошқалар юртимизга етиб келди.

isroil

murod

shakhram

diaz

Улар Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, федерация мутасаддилари, мухлислар, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Omonov Hakimjon
28/03/2021 14:35
Olga yigitlar