Бокудаги "Буюк ипак йўли" халқаро турнирида қатнашган боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

  • 2 апрель, 2019, 23:45
  • 0
  • Бокс

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этиб, 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлишганди. Терма жамоамиз мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритишганди.

Бугун мусобақада иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!