Бўлажак чемпионлар баҳсга киришди

CHERY AUTO

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида волейбол бўйича U-15 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Tecno

Кеча чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Спорт вазирлиги, Ўзбекистон волейбол федерацияси ва тегишли ташкилот мутасаддилари, мураббийлар маҳоратли волейболчиларни саралаш йўлида ташкил этилаётган мусобақа соғлом турмуш тарзи тарғиботида ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Чемпионатнинг дастлабки тур ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

ҚҚР – Самарқанд-2-1, Тошкент.ш – Наманган-0-2, Андижон – Навоий-2-1, Бухоро – Сирдарё-0-2, Қашқадарё – Хоразм-2-0, Фарғона – Сурхондарё-2-0.

Мамлакат биринчилиги ўйинлари 29 мартга қадар давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!