Болалар футболи. “Чарм тўп” мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ талими вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан  умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича «Чарм тўп» мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

17 май куни жорий мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги жамоалар совринли ўринларни қўлга киритдилар:

5-6 синфлар
3-ўрин Сурхондарё вилояти Узун тумани 
2-ўрин Жиззах вилояти Арнасой тумани 8-мактаб
1-Ўрин Фарғона вилояти Қувасой тумани 22-мактаб

7-8 синфлар
3-ўрин Қарши тумани 33-мактаб 
2-ўрин Наманган шаҳри 82-мактаб
1-Ўрин Жиззах шаҳри 29-мактаб

9-10 синфлар
3-ўрин Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 22-мактаб 
2-ўрин Фарғона шаҳри 32 мактаб
1-Ўрин Тошкент шаҳри 162 мактаб

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан Кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!