Бўлди, Месси тўхтади!

Лионель Месси самарали ўйинлари билан америкалик футбол мухлисларини ҳайратга солиб келаётган эди.

Аргентиналик юлдуз “Интер Майами”га кўчиб ўтганидан кейин кетма-кет тўққизта учрашувда голли серия намойиш қилди. 36 ёшли ўйинчи бу даврда рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

МЛСнинг навбатдаги турида “Инер Майами” ўз уйида “Нэшвилл” футболчиларини қабул қилди.

Мезбонлар таркибида 90 дақиқа ўйнаган Лионель Месси уммонортига кўчиб ўтганидан бери биринчи марта бирорта самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.

Ўйин голсиз дуранг билан якунланди.

Энди Лионель Месси жамоаси 4 сентябрь куни сафарда “Лос-Анжелес” клуби вакиллари билан куч синашади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!