Бўлди, Роналду Америкага кетади!

“Орландо Сити” шарафини ҳимоя қилаётган Луиш Нани Португалия терма жамоасидаги шериги Криштиану Роналду фаолиятини MLS лигасида давом эттиришни мақсад қилганини айтмоқда.

- Бир-икки йил аввал Роналду менга Америкада тўп сурмоқчи эканини айтганди. MLS — буюк лига. Албатта, яхшиланиши керак бўлган айрим жиҳатлари ҳам бор. Лекин футболчи ва мураббийларнинг зўрини оладиган яхши шаклланган клублар ҳам бор. Бу лига борган сари ривожланмоқда, - деди Нани.

2017 йилдан буён Туринда тўп сураётган Роналду ёзда “Ювентус”ни тарк этиши борасида маълумотлар тарқатилмоқда. Пандемиядан кейин португалиялик тўпурар аввалги савиясига қайта олмаяпти.

“Ювентус”дан кетиши айтилаётган Роналду мухлисларга мурожаат қилди (фото)

Пенальтидан гол уролмаган Роналду нима деди?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)