
Бонавентура 6 йиллик фаолиятидан сўнг "Милан"ни тарк этди
Ярим ҳимоячи Жакомо Бонавентура “Милан”ни тарк этди. Жамоа унга янги шартнома таклиф қилмади ва у эркин агент сифатида клубдан кетди.
Асли “Аталанта” тарбияланувчиси ҳисобланган 30 ёшли италиялик футболчи “россонерилар” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 184 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 35 та гол ҳамда 30 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар