Бонуччи дунёнинг энг кучли икки ҳимоячиси кимлигини айтди
Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи УЕФА Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган Голландияга қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Миллатлар лигаси – муҳим мусобақа. Дастлабки ўйиндаги натижа бизнинг гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимизни қийинлаштиради, лекин биз ўтган мавсум ҳам мусобақани шундай бошлагандик ва финал босқичига чиқишга жуда яқин келгандик.
Биз дунёнинг энг яхши икки ҳимоячиси - ван Дейк ва Кьеллинининг ўйинларини кўриш бахтига муяссар бўлдик. Улар тарихдаги энг яхши ҳимоячилар бешталигига киради, деб ўйлайман.
Ван Дейк ўзининг савиясини Англия Премер-лигасида ва халқаро миқёсда намойиш этди, у "Олтин тўп" га лойиқ эди. Келлини эса ўн беш йилдан буён юқори даражада ўйин кўрсатиб келмоқда.
Голландияликлар жисмоний кучга катта эътибор қаратишади, биз эса тактикага”, - дейди Бонуччи.
Голландия – Италия учрашуви эртага 7 сентябрь куни соат 23:45 да бошланади.
Фикрлар