Бонуччи "Ювентус" сафидаги юбилей учрашувини ўтказди
“Ювентус” кеча А Сериянинг 12-турида “Аталанта”га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ушбу учрашув туринликлар ҳимоячиси Леонардо Бонуччи учун “Юве” сафида А Серияда майдонга тушган 300-ўйин бўлди. Эътиборлиси, бунгача “кекса синьора” сафида фақатгина 13 та футболчи ушбу натижага эриша олган холос.
Бонуччи “Ювентус” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У 2017/18 йилда “Милан”да ҳаракат қилди ва шундан сўнг яна Туринга қайтди.
Фикрлар