Бонуччини Европанинг 3та гранди ўз сафига чорламоқда
Ads

"Милан" клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи бирданига Европанинг уч гранд клуби қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли италиялик футболчига ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" жиддий кураш бошлади.

Маълумот учун, Бонуччи ўтган мавсум 51та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.