Ads

Бельгия терма жамоасида фаолия олиб бораётган Тьерри Анри "Бордо" клубини бошқаришни хоҳламади.

41 ёшли мутахассис тез орада АҚШлик инвесторлар қўлига ўтадиган жамоада ўзининг барча талаблари бажарилмаслигини билгач ушбу таклифни рад этган.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра ушбу лавозимга энди италиялик мутахассис Клаудио Раньери номзоди кўриб чиқилмоқда. Таъкидлаш керакки, Раньери учун Франция бегона эмас. Боиси, "Лестер"дан истеъфога чиққач бу ерда бир мавсум "Нант" клубини бошқарди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ "Бордо" вакиллари Антонио Конте билан ҳам музокараларга киришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.