Ads

Франциянинг "Бордо" клубини сотиб олиши айтилаётган Жо Да Гроса "Барселона" форварди Лионель Мессини сотиб олиш орзуси борлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Месси - орзуимдаги футболчи. Лекин бизнинг мақсадимиз номдор футболчиларни сотиб олиш эмас, таркибимизни кучайтира оладиган футболчиларни харид қилиш. Агар қимматбаҳо футболчи жамоа бош мураббийи ва спорт директорига маъқул келса, биз уни сотиб олишга албатта уруниб кўрамиз”, - дейди бўлажак хўжайин.