"Боррусия Дортмунд" ҳужумчиси топ жамоалар нишонида
"Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Серу Гирасси фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Футболчининг карьерасини давом эттириш учун 3 та варианти бор.
"Caught Offside" нашри маълум қилишича, Гирассини ўз сафига қўшиб олиш учун "Арсенал" "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ жамоалари курашмоқда. "Дортмунд" Серу трансферидан 50 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилмоқда. Европанинг етакчи клублари эса айнан шу нархга футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Гирассининг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади.
Маълумот учун, 29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Боррусия Дортмунд" сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.



Фикрлар