"Боруссия" Дортмунд футболчиси жамоадан кетмоқчи, унга эса ПСЖ харидор
Вайгль фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
ПСЖ клуби "Боруссия" Дортмунд хавбеки Юлиан Вайглнинг трансфери бўйича яна қизиқиш билдира бошлади.
Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли германиялик футболчининг ўзи ҳам дортмундликлар сафидан кетишни режалаштирмоқда. Айнан шу сабабли ҳам Париж клуби ушбу вазиятдан фойдаланиб уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, Вайгль жорий мавсум Бундеслигада жами 4та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар