"Боруссия" Дортмунд Санчони 105 млн евро эвазига АПЛ клубига сотадими?

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра "Манчестер Юнайтед" 18 ёшли англиялик футболчи учун 105 миллион евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Санчо немис клуби сафига ўтгунича “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Жейдон Санчо жорий мавсум 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!