Бош мураббий ва директор муштлашди

А Серия вакили “Торино” бош мураббийи Иван Юрич клуб директори Давиде Ваньяти билан урушиб қолди. Можаро жамоанинг Австриядаги йиғини доирасида юз берди.

Манбанинг таъкидлашича, ҳар икки мутахассис ўзаро қўпол гаплашган ва Юрий директорни бир неча марта қўли билан туртган. Ваньяти ўзига бўлган бу муносабатни кўтара олмаган ва мураббийга ташланган.

Маълумотларга қараганда, можаро трансфер масаласида келиб чиққан.

- Тортишув бўлди. Бунақа можаро яхшиликка олиб келмайди. Бош мураббий таркибга янги ўйинчилар олиб келишни талаб қиляпти. Биз имкон қадар унинг талабини қондиришга ҳаракат қиляпмиз. Биз бир биримизга эътирозларимизни айтдик, - деди Давиде Ваньяти можарога изоҳ бериб.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!