Бош вазир спорт тадбирлари ўтказишни таъқиқлади

Италия Бош вазири Жузеппе Конте мамлакатда спорт тадбирларини 14 июнга қадар ўтказишни таъқиқлади. "Sport Mediaset" нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу қарор мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин. Шу тариқа, 13 июнда давом эттирилиши режалаштирилган А Серия учрашувлари рестарти камида яна бир ҳафтага кечикиши маълум бўлди.

Аввалроқ, Италия cпорт вазири Винченцо Спадафора тиббий баённоманинг (протокол) мавжуд эмаслиги сабабли, жамоавий машғулотларни қайта бошлашни кечиктиришга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Протокол тасдиқланмагунча, футболчилар индивидуал равишда клуб базаларида машқ қилишни давом эттирадилар. А Сериянинг тўққиз клуби дастлабки тиббий протоколга қарши чиқишган эди. Унда агар, футболчилардан бирида коронавирус аниқласа, бутун жамоа 14 кунлик мажбурий карантинга олиниши тўғрисида банд мавжуд эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)