Boxing Day: “Арсенал” сўнгги дақиқаларда “Вест Бромвич” енгди
Ads

 

Англия Премьер-лигаси 18-турида “Арсенал” ва “Вест Бромвич” клублари ўзаро тўқнаш келишди. Ушбу ўйинда тўпчилар қийинчилик билан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни 86-дақиқада Оливье Жиру киритди. Айнан унинг голи “Арсенал”га 3 очко тақдим қилди. Арсен Венгер жамоаси очколари сонини 37 тага етказиб, ҳозирча 3-ўринга кўтарилиб олди.

Арсенал – Вест Бромвич 1:0

Гол: 1:0 – 86 Жиру

Арсенал – Чех, Габриэл, Гиббс (Монреаль, 71), Бельерин, Косьельни, Ўзил, Жака, Санчес, Коклен (Рэмзи, 74), Ивоби (Перес, 71), Жиру.

Вест Бромвич – Фостер, Маколи, Ньом, Доусон, Эванс, Якоб, Флетчер, Шадли (Макклейн, 62), Филлипс, Брант, Рондон.

Огоҳлантиришлар: Жиру (42), Гиббс (65).