Boxing Day:
Ads

 

Англия чемпионати 20-турида "Манчестер Юнайтед" жамоаси сафарда "Вест Хэм" меҳмони бўлди. Қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда манкунианлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувнинг 15-дақиқасида Софиан Фегули "МЮ" ҳимоячиси Фил Жонсга қарши кўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди. Бир киши кўп билан ҳаракат қилган "қизил иблислар" унчалик ҳам ишончли ўйин намойиш қила олмади. 

Ўйиннинг 63-дақиқасига келиб захирадан майдонга тушган Хуан Мата жамоадоши Рэшфорднинг узатмасидан сўнг ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 78-дақиқада Златан Ибрагимович ҳисобни оширди. 

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 0:2

Голлар: 0:1 – 63 Мата, 0:2 – 78 Ибрагимович.

Вест Хэм – Рэндолф, Огбонна, Рид, Крессуэлл, Лансини, Антонио, Фегули, Куяте (Фернандеш, 82), Пайет (Кэрролл, 69), Нордтвейт, Обианг.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан (Мата, 46), Валенсия, Погба, Кэррик, Мхитарян (Смоллинг, 65), Эррера, Лингард (Рэшфорд, 58), Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар: Пайет (29), Дармиан (42), Валенсия (75).

Четлатиш: Фегули (15).