Браво аста-секин ўзига келмоқда

Кеча “Манчестер Сити” Англия лига кубоги 4-раундида “Вулверхэмптон” жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунлангач ҳакам пенальтилар сериясига мурожат қилди.

Эътиборлиси, “шаҳарликлар” дарвозабони Клаудио Браво шу куни рақибларнинг тепган 3та пенальтисидан 2тасини бартараф этишга муваффақ бўлди ва якунда жамоасининг 1:4 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Қайд этиш лозимки, чилилик голкипер ўз дарвозаси томон белгиланган сўнгги 6та пенальтининг 5тасини қайтаришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!