Бравони Англияда
Ads

Бироз аввал Англия премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган "Эвертон" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. 
Учрашув кутилмаганда "шаҳарликлар" учун омадсиз якунланди. Аниқроғи, майдон эгалари Клаудио Браво қўриқлаётган дарвозага жавобсиз 4та тўп киритишди ва ғалаба қозонишди.
"Шаҳарликлар" голкипери чилилик Клаудио Браво бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг иўончини оқлай олмаяпти. Испаниялик мутахассис Бравонинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. 

Гап шундаки, Браво қўриқлаётган дарвозага берилган сўнгги 22та зарбанинг 14таси гол билан якунланган. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чили терма жамоаси футболчиси "Барселона"ни соғинаётгани ва у ерга қайтишни ҳохлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар