МЮ "Брайтон"ни аранг таслим этди
Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа, Сульшер шогирдлари ушбу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фернандеш пенальтидан унумли фойдаланди.
- 90'

Мопе жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам учрашувни якунлаб бўлганига қарамай, ВАР орқали буни аниқлади ва 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
- 90'

ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марч ҳисобни тенглаштирмоқда. Бош билан берилган зарба олдида МЮ ҳимояси ожиз эди.
- 90'

Де Хеадан яхши сейв. Троссарднинг зарбаси аниқ ва кучли чиққанди.
- 90'

Шоу "Брайтон"нинг навбатдаги бурчак зарбасини қайтариб юборди.
- 90'

Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Марсьяль ўрнига Ван де Бек майдонга тушди.
- 87'

"Чайкалар"нинг яна бир бурчак зарбаси ўхшамади.
- 85'
Марчнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 84'

Марсьяль офсайдда қолиб кетгани туфайли ҳужум тўхтатилди.
- 80'

"Брайтон"нинг бурчак зарбаси бесамар кетди.
- 76'
Троссарднинг яна бир зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
- 75'

Лаллана майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Паскаль Гросс ўйинга қўшилди.
- 74'

Шоуга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Уайт огоҳлантирилди.
- 71'

Уан-Биссака оёғини ушлаб, майдонда ётибди.
- 68'

Мопейнинг аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 65'

Фред Поль Погбани алмаштирди.
- 63'
Марчнинг узатмасини Линделёф жарима майдони марказига қўймади.
- 61'
Мопе яна ҳакамдан пенальти талаб қилмоқда. Кавана ҳеч нарса бўлмаганини айтмоқда.
- 55'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рэшфорднинг соло юришига гап йўқ. У "Брайтон" ҳимоячиларини ёш болалардек ортда қолдириб кетди.
- 52'

Решфорднинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 49'
Йўқ, ҳакам ВАРни кўриб чиқиб, ҳеч қандай пенальти йўқлигини аниқлади.
- 47'

Погба жарима майдони ичида қоидани бузди. Крис Кавана пенальти белгилади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! МЮдан дарҳол жавоб. Магуайр Матичнинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди.
- 42'

Троссард ҳам сариқ карточка олди.
- 41'

Матичга сариқ карточка.
- 40'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мопе пенальтини "Паненка" услубида аниқ амалга оширди.
- 38'

Фернандеш ўз жарима майдони ичида Лемптига нисбатан қоидани бузди. Пенальти.
- 35'

Бурчакдан узатилган тўпни Уэбстер дарвозага йўллай олмади.
- 33'

Гринвуднинг голи офсайд сабаб бекор қилинди.
- 31'
Лэмпти ҳужумда қоидани бузди.
- 30'
"Брайтон"нинг жарима зарбаси анча хавфли чиқди. Яна бир бор дарвоза устуни зир титради.
- 27'
Солли Марч ўз жарима майдони яқинида Уан-Бисаккага нисбатан қоидани бузди.
- 25'
"Брайтон" тинимсиз ҳужум уюштирмоқда.
- 21'
Троссарднинг яна бир зарбаси дарвоза устунига бориб тегди.
- 18'
Солли Марчнинг узатмасини ҳимоячилар сал бўлмаса ўз дарвозасига жойлаб қўярди. Де Хеа ўз вақтида реакция билдириб қола олди.
- 12'
МЮ "Брайтон"нинг қарши ҳужумларидан эҳтиёт бўлмаса бўлмайди. "Чайкалар" ўз вақтида ҳужумга чиқа олишмоқда.
- 9'
Троссарднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
- 7'
Кутилганидек, устунлик "қизил иблислар" тарафида.
- 4'
Ҳозирча, "Брайтон" МЮ ҳужумларини ўтказмаяпти.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
АПЛ да 3-тур баҳсларини "Брайтон" - МЮ учрашуви бошлаб беради.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.
Фикрлар