"Брайтон" бош мураббийи "Реал" "шорт-лист"идан жой олди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти келаси мавсум жамоадан кетиши мумкин. Унинг кейинги манзили катта эҳтимол билан Бразилия терма жамоаси бўлади. Мадридликлар эса италиялик мутахассисга ўринбосар изламоқда. 

"Cadena SER" нашри хабар беришича, "Брайтон" устози Роберто Де Зерби "қаймоқранглилар" "шорт-листи"дан жой олган. Агарда раҳбарият Хаби Алонсо билан келиша олмаса, 44 ёшли мутахассис асосий фаворитга айланади. 

Маълумот учун, Де Зерби ўтган мавсум бошида "Брайтон"га Грэм Поттер ўрнига бош мураббий этиб тайинланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!