Бразилия Анчелоттидан воз кечиб, Моуриньони олиб келади

2022 йили Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатидан бери бош мураббий қидираётган Бразилия футбол федерацияси раҳбарияти Карло Анчелоттини кутаётган эди.

Италиялик мутахассис таклифга аниқ жавоб бермаяпти. “Реал” раҳбарияти тажрибали мураббийга янги шартнома тайёрлаяпти.

Бразилияликлар вақт йўқотмаслик учун Жозе Моуриньо номзодини маъқул кўрмоқда. Португалиялик мутахассис ёзда Римни тарк этади. Мадридликлардан фарқли ўлароқ, “Рома” мутасаддилари бош мураббий билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилган.

Жозе Моуриньо 2021 йилнинг ёзидан “Рома”ни бошқариб келмоқда. У олдига қўйилган асосий вазифа – жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқишни уддалай олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!