Бразилия бош мураббийи 47 йиллик рекордни янгилади
Жанубий Америка қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 13-турида Бразилия терма жамоаси сафарда Уругвай билан ўзаро баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
Бу бразилияликлар учун Тите бошқарувидаги қаторасига еттинчи муваффақият бўлди ва Бразилия терма жамоаси 1970 йилда Жоао Салданя бошчилигида ўрнатилган рекордни янгилади.
Ўшанда улар қаторасига 6 ўйинда ғалаба қозонишган эди. Айни дамда Бразилия 13-турдан кейин 30 очко билан гуруҳда биринчи ўринда бормоқда.
Фикрлар