Бразилия футбол конфедерацияси Титенинг келажаги борасида якуний қарорга келди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликка қарамай ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Terra нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг хабар беришича Бразилия футбол конфедерацияси бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида айнан шундай қарорга келган. Яқин кунлар ичида бу ҳақда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси кеча ЖЧ-2018нинг чорак финалида Бельгияга имкониятни бой бериб мусобақани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!