Бразилия мундиалда муҳим ўйинчисини йўқотди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси кеча Японияга қарши ўртоқлик учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг илк дақиқалариёқ ярим ҳимоячи Лукас Пакета соннинг орқа қисмида оғриқ сезганига қарамай, тайм охиригача майдонни тарк этмади. Фақат танаффусда мураббийлар штаби уни алмаштиришга мажбур бўлди.

Бразилия футбол конфедерацияси кейинчалик футболчи ўтказган тиббий кўрик натижалари бўйича расмий маълумот берди. 

Конфедерация хабарига кўра, Пакетанинг жароҳати унга яқин кунларда майдонга тушиш имконини бермайди.

UOL нашри ёзишича, шу боис Лукас Пакета жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Бразилия терма жамоасига ёрдам бера олмайди. «Селесао»нинг плей-оффдаги рақиби Кот-д’Ивуар – Норвегия учрашувида ғолиб чиққан жамоа бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!