Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади
Лиссабоннинг “Бенфика” клуби форварди Жонас бутсаларини михга илишга қарор қилди.
Таъкидлаш керакки, 35 ёшли бразилиялик футболчи “Бенфика” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида у 132та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 110та гол уришга эришди.
Маълумот учун, Жонас шунингдек “Валенсия” сафида ҳам тўп сурган. Бразилия терма жамоасида эса 12та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар