Бразилияда Ўзбекистон терма жамоасининг характерига юқори баҳо берилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

CNN Brazil нашри Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалияга қарши ўйинда (0:5) катта мағлубиятга учраганига муносабат билдирди.

“Қийинчиликларга қарамасдан, Ўзбекистон айрим ўринларда ўйин йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди, аммо ҳозирча жамоа очкосиз қолмоқда. Плей-оффга чиқиш учун назарий имкониятларни сақлаб қолиш учун ўзбекистонликлар сўнгги турда Конго ДР терма жамоасини мағлуб этишлари керак", - деб ёзади CNN Brazil.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси “ЖЧ-2026”ни Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлубият билан бошлаган эди. Фабио Каннаваро жамоаси 27 июндан 28 июнга ўтар кечаси Конго Демократик Республикасига қарши сўнгги ўйинини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!