Бразилиядан Европага зўр дарвозабон келади

“Ливерпуль” Бразилиянинг “Флуминенсе” жамоаси билан ёш дарвозабон Марсело Питалуга трансфери бўйича келишувга эришди. Истеъдодли голкипер ўтган йили терма жамоаси билан 17 ёшли футболчилар иштирокидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган эди.

17 ёшли дарвозабон учун ливерпулликлар 2 миллион фунт тўладиган бўлди. Бу маблағдан 700 минг фунти трансфер олдидан тўланади. Қолган пул бонус сифатида берилади.

Марсело Питалуга шу кунларда Англияга келади ва тиббий кўрикдан ўтганидан кейин Юрген Клопп жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!